20:20 / 11.10.2021
2 428

Гардероб-велнес нима ва эски кийим-кечаклардан воз кечиш қанчалик муҳим?

Гардероб-велнес нима ва эски кийим-кечаклардан воз кечиш қанчалик муҳим?
Фото: Getty Images
Гардероб эшигини очганда қандай туйғуларни ҳис қиласиз? Буни англаймизми ёки йўқ, аммо кийимлар турадиган шкафни очар эканмиз, ҳиссиётларга етарлича бой бўламиз. Бундан бир неча кун аввал харид қилинган нафис либосда ҳаяжонни, тўла кўрсатадиган джинсида ғазаб ҳиссини туямиз. Марҳум бувимиз тўқиб берган свитер қайғуни, анча пулга сотиб олиниб, ёрлиғи ҳали ҳам ўзида турган ҳашаматли пальто айбдорликни ҳис қилишимизга сабаб бўлади. Турли ҳисларни туйиш учун гардеробни очиб назар ташлашнинг ўзи кифоя. Психологияга ишқибоз бўлган стилистлар wardrobe wellness концепцияси ҳақида маълумот бериб ўтади.

- "Гардероб бу — киши ўзининг нозиклигини ҳис қилиш мумкин бўлган жой", - дейди мижозларига уларнинг шкафи асосида ҳиссий мувозанатни баҳолаш ва ноқулай ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган триггерларни аниқлашга ёрдам берадиган гардероб-велнес бўйича мутахассис Эннмари O’Коннор. «Одатда гардероб уйнинг энг яширин хонаси — ётоқхонада жойлашган бўлади ва унинг ичидаги нарсалар кўплаб хотираларни ёдга солади».

Гардероб-велнес — услуб саноатига тааллуқли янги концепция. Унинг қоидалари етарлича осон, аммо «тозалаш» натижасида ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Дейлик, бир аёлнинг кийганида ўзини гўзал ва сарвқомат ҳис қиладиган кўйлаги осилиб турган бўлиши мумкин. У ажойиб кунларнинг бирида ўша ҳисларни такрор туйишга умид қилади. Бошқа бир қиз гардеробининг эшикларини очиб, ўлчами тўғри келмагани учун кия олмайдиган кийимлар кўзга ташланиши мумкин. Аммо у бир кун келиб озишига ишонади. Айрим нарсалардан воз кеча олмаслигимизга бир неча сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Marie Claire
Масалан, нарсаларни сақлашимизга уларни етарлича киймаганимиз учун ўзимизни айбдор ҳис қилишимиз ё бўлмаса, танамиздаги ўзгаришлардан уялишимиз мумкин.

Биз ота-онамиз, дўстларимиз ёки ҳаётимиз тубдан ўзгариб кетишидан аввал ким бўлганимизни эсга солувчи нарсаларни сақлашимиз мумкин.

«Бу эссенциализм», — деб номланади дея таъкидлайди, «Мода психологияси» китоби муаллифи профессор Каролин Мейр. Объектнинг моҳияти айни вақтда физиологик хусусиятлари ёки вазифа эмас, айнан алоқадорлик билан боғлиқ. Объект ким ёки нима ҳақида эслатади? Бу ҳис-туйғуларнинг бутун мажмуаси ўзига хос алоқани шакллантирганида содир бўлади. Бу ҳатто майда деталлар билан ҳам юз бериши мумкин. Кийимларда бу қуйидагича бўлади — блузка сизга онангизни эслатгани учун уни сақлашни муҳим деб биласиз.

Клиник депрессиядан азият чекадиган кишиларни уларнинг кўриниши қандай экани қизиқтирмайди. Аммо ғам, ўзини чарчагандек, тўла ёки қари ҳис қилиш гардеробдаги кийим-кечакларга боғлиқ бўлиши мумкин. Биз киядиган нарсалар кимлигимизни билдириши, шунинг учун кийим-кечак умид ёки умидсизликнинг рамзи бўлиши мумкин. Мутахассиснинг таъкидлашича, кийимлар биз учун нимани рамзи эканини аниқлаштиришни ўрганиш муҳим.

«Ўтмиш ёки келажак эмас, ҳозир билан яшаш керак. Ўтмишнинг рамзи бўлгани нарсалар ҳозирни ҳис қилишга халақит қилади. Мен саломатлигида муаммо бўлиб, кийим ўлчами 8 дан 16 га ўзгарган аёл билан ишлаганман. Тузалганидан кейин 12 ўлчамдаги либос кия бошлаган, аммо эски ўлчамдаги моделларни ҳар эҳтимолга қарши олиб қўйган. Бу аёл учун мудҳиш воқеа бўлган ва кундалик муаммога айланган. У кундалик кийиш учун шунчаки либос танлай олмаган. Ўзини ёмон кўриш ва ҳозирги «мен»ини бу тариқа жазолашнинг нима кераги бор?», — дейди Эннмари O’Коннор. Сизга тўғри келмайдиган либосдан қутулиш, озиш фикридан қайтганингизни билдирмайди.

Қолаверса, бу сизни ҳаётингизни енгиллаштиради. Гардеробни очганда, унда бор исталган либосни танлашингиз мумкинлигини аниқ биласиз. Шунингдек, ўзингизни жуда аъло ҳис қиласиз. Whо What Wear сайтининг муҳаррири Ханна Алмассининг таъкидлашича, «эмоционал сепарация» (ажратиш, тозалаш)ни жисмоний ҳаракат — кўздан узоқлаштириш, юракдан чиқариб ташлашдан бошлаш керак.

Аммо шу билан бирга у: «Мен кийимларга нисбатан таъсирчан муносабатдаман ва менинг гардеробимда улар бисёр. Ҳеч кимга ўлчами тўғри келмайдиган кийим ёқмайди, аммо мен Aquascutum винтаж юбкам ёки 70 йилларга хос комбинезоним борлигидан шунчаки хурсандман. Бугун менга сиғмаса ҳам улар мен учун шахсий тарихимнинг кичик бир парчаси», — деб қўшимча қилади.

«Мен учун гардероб-велнес — ўзимни дадил, қатъиятли ва бугунги кунни қабул қилишга тайёр ҳис қилиш имконини берувчи тушунча», — дейди Алмасси.

Профессор Мейр муҳаррирнинг фикрига қўшилади: кундалик кийиладиган ва эсдалик сифатида сақланадиган кийимлар ўртасидаги фарқни англаш муҳим саналади. «Менда 20 ёшимда клубларга борганда кийган бир ёки иккита либосим бор. Мен учун улар ўша вақтдаги бахтли онларни эсга солади. Аммо ҳозир менинг ҳаётим бошқа ва ўша вақтдан буён кўп нарса ўзгарганини тан оламан. У кийимлар қутида, гардеробдан узоқ жойда туради ҳамда ҳар куни менинг кайфиятимга таъсир қилмайди. Баъзида мен уларни олиб, табассум билан қандай бўлмағур нарсаларни кийганман, деб ўйлаб қоламан».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гардероб-велнес нима ва эски кийим-кечаклардан воз кечиш қанчалик муҳим?