date

«Реал» ва «Ливерпул» юлдузлари Диогу Жотани хотирлашди

«Реал» ва «Ливерпул» юлдузлари Диогу Жотани хотирлашди

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Ливерпул» – «Реал Мадрид» учрашуви олдидан муҳит жуда эҳтиросли бўлди. Сабаби — яқинда автоҳалокатда ҳалок бўлган португалиялик ҳужумчи Диогу Жота ва унинг укаси Андрени хотирлаш маросими ташкил этилди.

Мадрид клуби делегацияси — спорт директори Эмилиано Бутрагенио, бош мураббий Хаби Алонсо ҳамда футболчилар Трент Александер-Арнолд ва Дин Ҳейсен хотира майдонига ташриф буюриб, марҳум жамоадош хотираси учун гулчамбар қўйишди ва сукут сақлашди. Бу лаҳза нафақат жамоалар, балки бутун футбол жамоатчилиги учун юракни эзган дақиқалар бўлди.

«Ливерпул» сафида Диогу Жота билан беш мавсум елкадош бўлган Трент Александер-Арнолд ҳам марҳум дўсти хотираси учун алоҳида эҳтиром билдирди. У мемориалга шахсан ёзган хатини ва Жотанинг ёқтирган ўйин жойстигини қўйиб кетди.

Унинг мактубида шундай сатрлар ёзилган эди:
«Азиз дўстим Диогу, сени соғинамиз, сени ҳали ҳам жуда яхши кўрамиз. Сен ва Андренинг хотираси доимо юрагимизда яшайди. Сен ҳақингда ўйлаганимда ҳар доим табассум қиламан ва бирга ўтказган ажойиб дамларимизни эслайман. Сени ҳар куни соғинаман, дўстим. Муҳаббат билан, Трент ва оила. Абадий #20. YNWA».

Бу сатрлар «Энфилд»даги барчага таъсир қилмасдан қолмади. Мухлислар ва жамоа аъзолари томонидан узоқ давом этган олқишлар орқали Диогу Жота хотираси яна бир бор юксак эҳтиром билан ёд этилди.

Қисқаси, бу кеча нафақат футбол, балки инсонийлик ва ёрқин хотиралар кечаси бўлди. Диогу Жота исми эса ҳар бир мухлис қалбида абадий ёдда қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ва «Ливерпул» юлдузлари Диогу Жотани хотирлашди