
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слотнинг таъкидлашича, Чемпионлар Лигаси доирасида Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши ўйин учун таркибни танлашда “Манчестер Сити” билан бўладиган учрашувни ҳисобга олмайди. “Жамоалар 4-ноябр куни майдонга тушади ва ўйин Москва вақти билан 23:00 да бошланади. 
Якшанба кунги ўйин эртанги бошланғич таркибимга таъсир қилмайди. Ўйинлар орасида тўрт кунлик танаффус бор, бу нормал ҳолат. 
Авваллари икки кунлик танаффуслар ҳам бўлган, ва бу бизга жиддий таъсир қилмаган. Эртага ҳам шундай бўлади, иккала жамоа бир хил шароитда,” – деди Слот. 
“Реал” билан учрашувдан сўнг “Ливерпул” 9-ноябрь куни АПЛнинг марказий ўйинида “Манчестер Сити”га қарши сафарда майдонга тушади.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг