date

Хаби Алонсо: “Ливерпуль”даги даврим мураббийлик ишимга фойда берди

Хаби Алонсо: “Ливерпуль”даги даврим мураббийлик ишимга фойда берди
Мадриднинг 'Реал' жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо 'Ливерпуль' сафидаги фаолияти унинг мураббийлик йўлидаги шаклланишида катта аҳамият касб этганини таъкидлади.

"Ливерпулдаги вақтим менга жуда катта таъсир қилди. Мен Рафа Бенитес билан беш йил ишладим ва кўплаб тажрибалар олдим. Юқори даражадаги футболнинг нима эканлигини англаб етдим.

Бу тажриба ҳозирги фаолиятимда менга ёрдам бермоқда. Агар сен футболни севсанг, 'Ливерпуль'да ўйнашни ёқтирасан.

Бу йиллар мени нафақат яхши футболчи, балки яхши мураббий ҳам қилди. Ҳали ҳам ўша даврдан кўп нарсани эслайман ва улар бугунги кунда менга ёрдам беради", – деди Алонсо.

Маълумот ўрнида, испаниялик футболчи 2004 йилдан 2009 йилгача 'Ливерпуль' шарафини ҳимоя қилган ва ушбу жамоа билан Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо: “Ливерпуль”даги даврим мураббийлик ишимга фойда берди