Пиёда юришнинг саломатлик учун қандай фойдали томонолари бор?
Пиёда юриш — саломатлик учун кони фойда бўлса-да, аксарият инсонлар бу машғулот билан шуғулланишга эринадилар. Бунинг ўрнига автомобиль, лифт ва эскалатор каби тайёр “дастёр”лардан фойдаланишни афзал кўради. Илмий тадқиқотлар айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулотэканини кўрсатган.
Европанинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, 40-65 ёшли инсонларнинг кун давомида 3-4 соат пиёда юриши юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфини 30-45 фоизгача камайтирар экан.
Эътиборлиси, тадқиқотда иштирок этган пиёда юриш билан шуғулланувчи инсонларнинг ярмидан кўпи ўзида ҳеч қандай нохушлик сезмаган ва доим фаол ҳолатда бўлган. Пассив ҳаёт кечирувчи ва камҳаракат инсонларда эса юрак-қон томир касалликлари нисбатан кўп учраши аниқланган.
Ушбу тадқиқотларда юрак-қон томир касалликларидан жабрланганлар истисно қилинган, бироқ бундай хасталикка чалинганлар орасида ҳам кузатувлар ўтказилган.
Жумладан, олимлар 8 минг 946 нафар бемор билан боғлиқ 48 та илмий ишни кўриб чиққач, ҳафтасига 3 марта 30 дақиқа давомида бажарилган меъёрий жисмоний ҳаракат (пиёда юриш ёки велотренажёрда шуғулланиш) юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиқадиган ўлим хавфини 26 фоизга, бошқа барча хасталиклар оқибатидаги ўлим ҳолатларини 20 фоизга камайтиради, деган хулосага келган.
Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди, қонда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, атеросклероз ривожланиш хавфининг олдини олади, — дейди Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова. — Шу боис доимий пиёда юриш билан машғул инсон инфаркт ва инсульт каби ҳаёт учун хавфли касалликлардан узоқ бўлади.
Қолаверса, организмнинг умумий чидамлилигини ва юрак-қон томир, нафас аъзолари имкониятларини оширишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самаралидир. Юриш вақтида тана ҳаракатлари ва мушаклар қисқариши барча аъзо ва тўқималарда, қорин бўшлиғи, кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини кучайтиради ҳамда қон таркибида кислород, озуқа моддалари миқдорини оширади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди