Шифокор сомнолог, тиббиёт фанлари номзоди Татьяна Горбат кўп ухлашнинг организмга таъсири ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақида Sputnik хабар берди.
Гиперсомнияга нима сабаб бўлади?
Мутахассиснинг таъкидлашича, гиперсомния - бу уйқу давомийлигининг патологик кўпайиши, кундузги уйқучанлик ҳисси. Гиперсомния асосий касалликнинг ҳамроҳи бўлиши мумкин.
Апноэ синдроми (уйқу пайтида нафас олишнинг тўхташи) одатда гиперсомнияга олиб келади. Бундай синдромга чалинган беморларда кундузи ҳам уйқучанлик ҳисси бўлади. Барчасига организмнинг секин тўлқинли уйқу жараёнида чуқур фазаларнинг етарли миқдорини тўплай олмаслиги сабаб бўлади.
“Бундай ҳолларда уйқу вақти содир бўладиган ҳар бир патологияни бартараф этиш лозим. Бу борада сомнология соҳасида 99 тага яқин касаллик маълум. Бундай кенг кўламли патологиялар (масалан уйқу вақтида нафас олишнинг тўхташи, оёқлар типирчилаши синдроми, руҳий тушкунлик) уйқунинг миқдори ва сифатига жиддий таъсир кўрсатади. Муаммони индивидуал тарзда ҳал қилиш лозим. Аввало, қандай сабаблар бемор уйқусига таъсир қилаётганини аниқлаш керак”, - дейди Татьяна Горбат.
Кўп ухлаш организмга қандай таъсир қилади?
Кўп ухлашнинг организмга таъсири одамнинг касаллигига боғлиқ. Масалан, нарколепсияда ( марказий нерв тизими касалликларидан бири бўлиб, уйқунинг жиддий бузилишини англатади)- бемор тез уйқуга “чўкади”. Бунда одам уйқусини назорат қила олмайди. Бошқача айтганда, одам сиз билан суҳбатлашиб туриши мумкин. Бироқ мушаклар қувватсизланиши ва уйқу истаги сабаб бир – икки сониядан сўнг ухлаб қолиши мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўп ухлаш юрак-қон томир касалликлари, иммунитет пасайиши, руҳий тушкунлик, қандли диабет ҳамда бошқа турли жиддий касалликларга сабаб бўлади. Шунингдек, семириш эҳтимолини оширади.
Соғлом уйқу қоидалари
Албатта, уйқу бузилишлари кузатилганда - яъни кўп ухлаш ёки унинг танқислигида, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Бироқ, уйқу сифатини оширадиган бир қанча умумий қоидалар ҳам бор.
“Биринчидан, уйқу гигиенасига риоя қилиш лозим: яъни аниқ вақтда ухлаш ва уйғониш. Шунингдек, бу гигиенага дам олиш кунлари ҳам риоя қилиш керак, чунки бу ижтимоий жетлаг синдромини олдини олишга ёрдам беради”, - дейди мутахассис.
Джетлаг – вақт поясларининг ўзгариш синдроми. Масалан, узоқ авиапарвоздан сўнг, одам “кун”дан “тун”га тушади ёки аксинча. Бу эса инсондаги биологик соат бузилишига олиб келади.
“Агар дам олиш кунлари уйқу тартиби ўзгарса, организм яна тартибга қайтиши учун беш-етти кун вақт керак бўлади. Шу сабабли дам олиш кунларида ҳам худди иш кунлари каби бир вақтда ухлаш ва уйғонишга ҳаракат қилиш лозим. Бизнинг ички биологик соатимиз худди уйғотувчи соат каби ишлайди”, - дейди у.
Уйқудан олдин ётоқхонани ҳаво айланиши ва хона ҳарорати пасайиши учун шамоллатиш керак. Шунингдек, ётоқхонада эътиборни тортадиган барча рангли воситалар ва гаджетлар ҳам бўлмаслиги керак. Улар “уйқу гормони” бўлмиш мелатониннинг фаолияти бузилишига олиб келади.
Бундан ташқари, уйқудан олдин жисмоний машқлар ва ёғли овқат истеъмол қилиш ҳам тез уйқуга кетишга халақит беради.
Қанча вақт ухлаш керак?
Уйқу давомийлигига риоя қилиш лозим: инсон қанча вақт ухлаганда ўзини дам олгандек ҳис қилса, шунча ухлаши керак. Умуман уйқу вақтини қисқартириш керак эмас. Бу саломатликда турли муаммоларга олиб келади.
“Уйқудан олдин китоб ўқиш, ванна қабул қилиш каби одатлар тезда уйқуга кетиш ва уйғонганда тетиклик ҳиссини туйишга сабаб бўлади”, - дейди мутахассис.
Қанча вақт ухлаш керак, Соғлом уйқу қоидалари, Кўп ухлашнинг организмга таъсири, Гиперсомния нима “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади