
Россия Суперкубоги доирасидаги учрашувда ЦСКА Москва "Краснодар"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан кейин армиячилар жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев клубдаги истиқболлари ҳақида қисқача фикр билдирди.
"Ўйинга жиддий тайёрландик, кўп машқ қилдик. Қаршимиздаги рақиб осон эмас эди. Бу ЦСКАдаги охирги ўйинми? Бу мавзуда гапиришни хоҳламайман", — деди у "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, аввалроқ оммавий ахборот воситаларида 21 ёшли футболчига Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар