
Кунни қандай бошласангиз, шунга яраша кечади. Бу нафақат нақл, балки илмий асосга эга ҳақиқат. Британиялик ва америкалик тадқиқотчилар ўтказган кузатув натижалари шундан далолат берадики, эрталаб мунтазам нонушта қиладиган одамлар ўзини психоэмоционал жиҳатдан анча барқарор ва хотиржам ҳис қилишади.
Энг қизиғи, нонушта қилмаслик кўпинча тушкунлик, хавотир ва умумий руҳий пасайиш билан боғлиқ экан. Олимлар буни тушунтирар экан, овқатланиш жараёни тананинг биологик ритмларини тартибга солишга ёрдам беришини, шу орқали стресс гормонлари даражасини пасайтиришини айтишмоқда.
Нонушта нафақат организмга зарур энергияни беради, балки мия фаолияти ва кайфиятни ҳам оширади. Шунга кўра, эрталаб оз бўлса ҳам тановул қилиш — кунни юқори кайфият ва фаол руҳ билан бошлашнинг энг самарали усули ҳисобланади.
Эътибор беринг, сизнинг оддий “шошилинч” қилиб кетган нонуштангиз, аслида кун давомидаги эмоционал ҳолатингизга асос солаётган бўлиши мумкин.
Сиз нима деб ўйлайсиз: ҳар куни нонушта қилишни одатга айлантирганмисиз? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар