
Дунёдаги энг ғалати васиятномалардан баъзилари инсон ақлини ҳанг-манг қилади. Уларнинг баъзилари ҳазилдай, баъзилари эса ҳақиқий драмани ифодалайди.
Франциянинг Марсель шаҳрида яшаган этикдўз энг ноўрин васиятномани ёзган. Унинг ҳужжатидаги 123 сўздан 94 тасини айтиш оғизга оғир келади.
Энг қисқа васиятнома эса Лондонлик банкир томонидан ёзилган. У шундай дейди: “Мен бутунлай синдим.”
Энг узун васият эса АҚШнинг асосчиларидан бири Томас Жефферсонга тегишли. Унда шундай шарт қўйилган: мерос фақат барча қуллар озод этилгандан кейингина қолади.
Машҳур физик Нилс Борнинг лаборанти ёзган васият эса тилшунослар бош қотирган ҳужжатга айланган. Унда шунчалик кўп илмий атамалар ва иборалар борки, уни тушуниш учун мутахассислар жалб қилинган.
Энг катта маблағни Генри Форд қолдирган: 500 миллион долларни 4157 та таълим ва хайр-эҳсон муассасаларига васият қилган.
Энг махфий васиятномани эса миллиардер Мишел Ротшилд ёзган. У шундай таъкидлаган: “Меросим миқдорини ёзиш ва эълон қилиш қатъиян ман қилинсин.” Шу боис, у қанча бойлик қолдиргани ҳануз номаълум.
Кинопродюсер ва миллионер Рожер Доркас эса ўзининг 65 миллион доллар бойлигини Максимилиан исмли итига қолдирган. У ҳатто итга инсон сифатида расмий ҳужжат расмийлаштирган. Энг қизиғи, хотинига атиги 1 цент теккан. Бироқ хотини ҳам анойи эмас экан: у Максимилианга турмушга чиққан ва кучук ўлганидан сўнг барча бойликка эга бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар