date

Абдуқодир Ҳусанов АПЛда 36 км/соат тезликка эришди

Абдуқодир Ҳусанов АПЛда 36 км/соат тезликка эришди
Англия Премьер-лигаси ўтган мавсуми давомида майдонда энг юқори югуриш тезлигини қайд этган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу тўпламда ёш истеъдод Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўз ўрнини эгаллади.

"Манчестер Сити" жамоаси сафида ҳаракат қилувчи ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳимоячиси бўлган Ҳусанов "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда 36,29 км/с тезликка эришиб, рўйхатда еттинчи ўринни банд этди. Бу натижа уни лиганинг энг тезкор футболчиларидан бирига айлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсум давомида ўзининг юқори жисмоний тайёргарлиги ва ўйиндаги фаол иштироки билан мутахассислар эътиборини тортганди. Унинг ушбу кўрсаткичи нафақат Ўзбекистон футболи, балки бутун Осиё футболчилари орасида ҳам эътиборли ютуқ сифатида баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов АПЛда 36 км/соат тезликка эришди