
Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Great Vertex” ширкати томонидан барпо этилаётган кўп қаватли турар жой мажмуаси қурилиши тўхтатилди.
Сабаб — лойиҳада белгиланмаган ҳолда қаватлар сонини асоссиз равишда кўпайтириш.
Мазкур бино автотураргоҳ жойлашган ҳудудда қурилаётган бўлиб, бу ерда илгаридан замонавий уй-жой ва автотураргоҳ барпо этилиши кўзда тутилган эди. Аммо 2025 йил 28 февралда қаватлар сонини ошириш бўйича берилган расмий сўров рад этилганига қарамай, қурилиш ишлари давом эттирилган.
Қурилиш инспекцияси томонидан 13 марта ўтказилган текширувлар натижасида қонунбузарлик аниқланган ва бу бўйича масъул шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Айни вақтда қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилган. Мавжуд камчилик ва қонунбузарликлар бартараф этилмагунча, лойиҳа бўйича иш қайта тикланмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар