date

Британияга ўзбек қовуни етказилди: 10 тонна юборилди

Британияга ўзбек қовуни етказилди: 10 тонна юборилди
Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига халқаро бозорларда талаб ортиб бормоқда. 2025 йилнинг илк беш ойи ичида юртимиздан Буюк Британияга экспорт ҳажми икки бараварга кўпайди.

Айниқса, сўнгги ҳафталарда Британия бозорларига ўзбек қовуни етказиб бериш йўлга қўйилди. Жорий июль ойининг дастлабки ўн кунида "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент–Лондон йўналишидаги рейси орқали 10 тонна қовун юборилди. Бетакрор таъмга эга ушбу қовунлар британиялик истеъмолчилар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шу билан бирга, бу йил дуккакли маҳсулотлар, қуритилган мевалар ва турли ёнғоқлар – жумладан, майиз, гилос, нўхат, мош, узум ва ўрик мағзининг экспорти ҳам фаоллашди. Бугунги кунда ўзбек маҳсулотлари Британиянинг йирик савдо тармоқларида сотилмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу тенденция агросаноатга қаратилаётган эътибор, маҳсулотлар сифати халқаро стандартларга жавоб бериши ва логистика йўналишларининг такомиллашганини кўрсатади. Натижада миллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Британияга ўзбек қовуни етказилди: 10 тонна юборилди