date

Месси бешинчи ўйинда ҳам дубл қилиб рекорд ўрнатди

Месси бешинчи ўйинда ҳам дубл қилиб рекорд ўрнатди
МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган баҳсда “Интер Маями” ўз майдонида “Нэшвилл” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур ғалабада 38 ёшли Лионель Мессининг навбатдаги дубли ҳал қилувчи роль ўйнади — у 17 ва 62-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу голлар Мессининг янги тарихий натижа қайд этишига сабаб бўлди. Манбаларга кўра, МЛС тарихида ҳалигача ҳеч бир футболчи бешта ўйинда кетма-кет икки ёки ундан кўп гол ура олмаган.

Беллашувда “Нэшвилл”нинг ягона голига Мухтар 49-дақиқада муаллифлик қилди.

Интер Майами – Нэшвилл – 2:1
Голлар: Месси (17, 62), Мухтар (49).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси бешинчи ўйинда ҳам дубл қилиб рекорд ўрнатди