date

Марғилонда Gentra болани босиб кетиб, йўлида давом этди

Марғилонда Gentra болани босиб кетиб, йўлида давом этди
Марғилон шаҳрида жуда ачинарли ва ўйлантирувчи йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 10 май куни шаҳардаги кўп қаватли уйлар орасида жойлашган йўлакда 2,5 ёшли Абубакр Акрамжонов ўйнаб ўтирган пайтда, 55 ёшли маҳаллий аёл бошқарувидаги Gentra автомобили уни босиб кетган, деб Kun.uz хабар бермоқда.

Кузатув камералари ёзиб олган лавҳаларга кўра, ҳайдовчи жуда секин ҳаракатланаётган бўлишига қарамай, боланинг устидан бефарқлик билан юриб ўтган. Автомобилнинг олд ғилдираги боланинг кўкрак қисмини, орқа ғилдираги эса тос қисмини босиб ўтган. Энг даҳшатлиси, ҳайдовчи боланинг бақириқларини эшитмаган ҳолда ҳеч нима бўлмагандай ҳодиса жойини тарк этган.

«Неварамнинг тос суяклари уч жойдан синди. Бир ой давомида тўшакка михланиб ётди. Ҳозир ҳам ўзига келмаган. Шифокорлар олти ойда тузалади, дейишди, лекин тўлиқ соғайишига ҳеч ким кафолат беролмаяпти», — дейди қайғуга ботган бувиси.

Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тегишли органлар томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар эса бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун аҳоли яшаш жойларидаги ички йўллар, болалар ўйин майдонлари атрофига махсус ҳимоя тўсиқлари ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши кераклигини таъкидлашмоқда. Бу нафақат болалар хавфсизлиги, балки ҳайдовчилар масъулиятини оширишда ҳам муҳим қадамдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марғилонда Gentra болани босиб кетиб, йўлида давом этди