date

Павел Дуровдан муваффақиятга эришиш сирлари

Павел Дуровдан муваффақиятга эришиш сирлари
Сўнгги йилларда технологик ютуқлари билан танилган Павел Дуров кўпчилик учун қизиқарли шахс бўлиб қолмоқда. Телеграм мессенжерининг асосчиси сифатида у технология, хавфсизлик ва шахсий эркинлик масалаларида мустақил позицияга эга. Аммо унинг муваффақият сирлари фақат техник билимларгина эмас — балки шахсий ҳаётидаги танловлари ва ишга ёндашуви ҳам муҳим ўрин тутади.

1. Соғлом турмуш тарзи:
Дуровнинг ўзига хос ҳаётий тамойилларидан бири — барча турдаги гиёҳвандлик келтирувчи моддаларни бутунлай рад этиш. У спиртли ичимликлар, тамаки, кофеин, дорилар ва ноқонуний моддаларни ҳаётидан бутунлай чиқариб ташлаган. Унга кўра, қисқа муддатли завқлар инсоннинг узоқ муддатли саломатлиги ва руҳий барқарорлигига хавф туғдиради Бу ёндашув унга ақлий тиниқлик ва кучли иш унумини сақлашга ёрдам бергани айтилади.

2. Математик фикрлаш:
Дуров ёш авлодга айнан математикага эътибор қаратишни маслаҳат беради. Унга кўра, математика инсонни мантиқий фикрлашга, муаммоларни структуравий таҳлил қилишга ва ечимларни босқичма-босқич топишга ўргатади. Бу эса, ўз навбатида, компания тузиш, лойиҳаларни бошқариш ва мураккаб тизимларни яратишда асосий компетенсиялардан бири ҳисобланади. Айниқса, дастурлаш, муҳандислик ёки лойиҳа бошқаруви каби соҳаларда математик тафаккур жуда фойдали.

3. Интизом ва самарадорлик:
Дуров муваффақиятга эришишда ички интизом ва вақтдан тўғри фойдаланишни муҳим омил деб билади. Унинг фикрича, инсон ўз устида ишлашни тўхтатмаса, ташқи муҳитдан қатъи назар, ривожланишда давом этади. Бу қараш кўплаб тадбиркорлар ва ижодкорлар тажрибасида ҳам ўз тасдиғини топган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Павел Дуровдан муваффақиятга эришиш сирлари