Жаҳон молия бозорлари навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. Жорий ҳафтани технология секторининг заиф чораклик ҳисоботлари бошлаб берди. Ҳисоботларга кўра Google’нинг рекламадан олган даромади инвесторларнинг прогнозини оқлолмади, Advanced Micro Devices (AMD) чораклик натижалари эса кутилганидан паст чиқди. Шу сабабли сунъий интеллектга боғлиқ компаниялар ҳафтанинг биринчи ярмида коррекцияни бошдан ўтказди (шу жумладан, Miсrosoft ҳам). АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ), бандлик маълумотлари ва Яқин Шарқда тинчликка эришишдаги биринчи ғалабалар ҳафтанинг иккинчи ярмидаги асосий воқеалар бўлди.
Jahon Insights канали экспертлари 29 январдан 2 февралгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500: +1,38 фоиз (йил бошидан +3,96 фоиз);
NASDAQ: +1,27 фоиз (йил бошидан +4,85 фоиз);
DJI: +1,43 фоиз (йил бошидан +2,56 фоиз).
Ҳафта давомида Dow Jones, NASDAQ ва S&P500 индекслари мос равишда 545, 222 ва 68 пунктга кўтарилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
Олтин: +1,07 фоиз (йил бошидан -1,12фоиз);
Кумуш: -0,39 фоиз (йил бошидан -4,55 фоиз);
Алюминий: -1,04 фоиз (йил бошидан -6,45 фоиз);
Мис: -0,85 фоиз (йил бошидан -1,49 фоиз).
Қимматбаҳо металлар эса аксинча, пасайиш тенденциясини сақлаб қолди. Алюминий ҳафта мобайнида 24 доллар, кумуш ва мис мос равишда 9 ва 4 центга арзонлашди. Бироқ олтин хитойлик инвесторлар томонидан катта ҳажмда харид қилингани туфайли, қиймати ўсди. Жумладан, бир ҳафта ичида ушбу қимматбаҳо металл баҳоси 22 долларга ошди.
Нефт:
WTI: -7,44 фоиз (йил бошидан +1,42 фоиз);
BRENT: -6,87 фоиз (йил бошидан +0,45 фоиз).
Нефт яна олдинги нарх коридорига қайтди. Яқин Шарқда тинчликни тиклаш ҳаракатлари ўз натижасини берди ва потенциал стабиллик нарх арзонлашишига олиб келди. Бунинг оқибатида нефтнинг WTI маркаси 5,81 долларга, BRENT эса 6,87 долларга пасайди.
Валюталар:
EUR/USD: -0,61 фоиз (йил бошидан -2,27 фоиз);
USD/CNY: +0,22 фоиз (йил бошидан +1,33 фоиз);
USD/TRY: +0,70 фоиз (йил бошидан +3,28 фоиз);
USD/UZS: 0,16 фоиз (йил бошидан +0,81 фоиз);
USD/RUB: +1,39 фоиз (йил бошидан +1,86 фоиз).
АҚШ валюта индекси бироз тебранишлардан сўнг, ўсиш суръатини тақдим этишга муваффақ бўлди. Бунинг натижасида дунёнинг бошқа валюталари арзонлашди. Хусусан, долларга нисбатан евро 0,61 фоизга, рубл 0,22 фоизга, лира 0,7 фоизга, юан 0,22 фоизга ва сўм 0,16 фоизга пасайди.
Криптовалюта:
Bitcoin: +2,64 фоиз (йил бошидан +1,78 фоиз);
Ethereum: +2,34 фоиз (йил бошидан +1,10 фоиз).
Bitcoin ва Ethereum криптовалюталари охирги ҳафта мувозанатини тиклашга муваффақ бўлди. Ҳозирда Bitcoin билан 42-44 минг доллар, Ethereum билан 2,2-2,4 минг доллар диапазонида савдо қилинмоқда.
Бозорлар ҳақида қисқача
Чоршанба куни бўлиб ўтган ФЗТ йиғилишида фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолиши эълон қилинди ва тақдим этилган баёнот бозорда бўлаётган баъзи иккилантирувчи мулоҳазаларга нуқта қўйди. Аниқроқ айтганда, Жером Пауэлл ўз чиқишида фоиз ставкасини яқин орада пасайтирмаслигини аниқ тушунтириб берди ва кўплар тахмин қилаётган март ойидаги пасайиш ҳақидаги прогноз бекор бўлди.
АҚШ Марказий банки фоиз ставкасини деярли ярим йил давомида юқори поғоналарда ушлаб туриши туфайли инфляция кўрсаткичи жадал пасайиб, катта ютуққа эришган бўлса-да, 2 фоизлик натижага етмагани ва инфляция умумий ҳолати стабил бўлмагани учун ставкани 5,5 фоизда кўпроқ даражада ушлаб туришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, иқтисодиётдаги бандлик билан боғлиқ янги рисклар аломатлари пайдо бўлгани ва агар бу тўсатдан ёмонлашса, дарҳол ставкани тушириши мумкинлигини айтиб ўтди.
Аммо жума куни эълон қилинган сўнгги бандлик маълумотлари прогнозга нисбатан яхшироқ чиқди ва кўрсаткич 3,7 фоизни ташкил этиб, расмийларни бироз тинчлантирди. Яқин Шарқ минтақасидаги уруш якунланиши ва тинчликка эришиши муваффақиятлари ҳақидаги ижобий хабарлар нефт бозорининг мувозанатини тиклашга ёрдам берди ва келгуси чайқалишларни бартараф этди.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 29 январдан 2 февралгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”