Юлдуз Усмонованинг президентга берган таклифи тармоқларда муҳокамларга сабаб бўлди

Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида маданият ва санъат соҳаси вакилларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Darakchi.uz’га берган интервьюсида хонандадан давлат раҳбарига қандай таклифлари борлиги сўралган. Юлдуз Усмонова бу борада миллий мусиқани кенг тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Санъаткорнинг таъкидлашича, тўйларда меҳмонлар ўтириб бўлгач, санъаткорлар томонидан камида бир жуфт мақом ижро этилиши ёш авлоднинг миллий санъатга қизиқишини ошириши мумкин.
“Ўзлари айтдилар-ку, тўйларда санъаткорлар хоҳ кичкина гуруҳ бўлсин, хоҳ катта гуруҳ бўлсин, меҳмонлар ўтириб бўлгандан кейин бир жуфт мақом айтилса, ёшларнинг ҳам қулоғида қолиб боради. Бошида энсаси қотади, лекин кейин қулоғи ўрганади. Ёши улғайганда эса ъбизнинг давримизда шунақа эди, деб эслайди”, — деди Юлдуз Усмонова.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!