Ўзбекистонда илмий даража олиш жараёни соддалаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда илмий даража олиш тартибида сезиларли енгилликлар жорий этилади. Унга кўра, PhD ва DSc илмий даражаларини олиш жараёнида айрим ортиқча талаблар босқичма-босқич бекор қилинади.
Хусусан, эндиликда чет тили бўйича мажбурий имтиҳон топшириш, авторефератни алоҳида чоп этиш, монография нашр этиш ҳамда Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан ўтказиладиган айрим экспертиза жараёнлари талаб этилмайди.
Шунингдек, хорижий давлатларда илмий даража олган олимларнинг дипломлари Ўзбекистонда қўшимча тартиб-таомилларсиз, тўғридан-тўғри тан олиниши белгиланган. Бу эса олимлар учун ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартиради.
Мутасаддилар фикрича, мазкур ўзгаришлар илм-фан тизимини янада соддалаштириш, илмий фаолиятга ёш кадрларни кенг жалб қилиш ҳамда тадқиқотчилар учун қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Янги тартиб илмий изланишлар сифатини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!