Бугун, 22 март куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Таровиҳ намозини ўқиш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.
Таровиҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади.
Ҳудудларда намоз вақтларидаги фарқланишдан келиб чиқиб, масжидларда Таровиҳ намозини ушбу вақтга нисбатан белгилаш тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 21 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолан эди. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар