
Италия А Серияси 35-туридан ўрин олган баҳсда Римнинг «Рома» клуби ўз уйида «Фиорентина»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Учрашув «Стадио Олимпико» стадионида бўлиб ўтди ва унга 70 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Ўйин жуда кескин ва қизғин кечди, ҳар икки жамоа ҳам ўз имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга уринди.
Баҳснинг 45+5-дақиқасида майдон эгаларининг украиналик ҳужумчиси Артём Довбик «Рома» учун ғалаба голини урди. Унинг бу голини эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ажойиб бош билан узатган пасидан сўнг киритилди.
Шомуродов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва фаол ҳаракатлари билан жамоасининг ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бири бўлди. Элдор 65-дақиқада ўйиндан захирага олинди.

Мазкур ғалаба билан «Рома» турнир жадвалида ўз мавқеини янада яхшилашга эришди ва Европа кубоклари учун курашда муҳим очколарни қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар