
«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Мадриднинг «Реал» клубидан келган таклифни қабул қилмаганидан афсусдалиги маълум бўлди. Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Мадрид клуби Карло Анчелоттининг ўрнига бош мураббий лавозимига Клоппни таклиф қилган, аммо немис мутахассис бу таклифни март ойида қабул қилмаган эди. Бунинг натижасида «Реал» раҳбарияти бошқа номзодлар билан музокара бошлаган ва ниҳоятда «Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо билан келишувга эришган.
57 ёшли Юрген Клоппнинг рад жавобидан кейин, мадридликлар клубининг янги устози бўлиш учун номзод сифатида кўрилган Хаби Алонсо билан музокаралар муваффақиятли ўтган. Энди испаниялик мутахассис жамоани кейинги мавсумда бошқариши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача «Ливерпуль»да бош мураббий сифатида фаолият олиб борди ва жамоа билан катта ютуқларга эришди. Ундан олдин эса немис мутахассиси 2008-2015 йилларда Германиянинг «Боруссия» Дортмунд клубида ишлаган ва шу ерда ҳам ажойиб натижалар қайд этган эди.
Мадрид клубининг таклифига рад жавоби берган Клоппнинг ҳозирда бу қароридан афсусланаётгани маълум қилинмоқда. Бу эса кўплаб футбол мухлислари ва экспертлари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар