
АҚШ миграция марказларидан ўзбекистонлик фуқаролар ватанга қайтарилди, дея хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
30 апрель куни АҚШда қонуний асосларсиз бўлиб турган ҳамда мамлакатдан чиқариб юборилиши керак бўлган чет элликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини ватанига қайтариш мақсадида Нью-Йорк – Тошкент йўналишида махсус чартер авиақатнови амалга оширилди.
Мазкур рейс орқали юзга яқин Ўзбекистон фуқароси, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган бир қатор фуқаролар ҳам Тошкентга олиб келинди. Улар Ўзбекистон пойтахти орқали ўз мамлакатларига етказилди. Маълум бўлишича, ушбу фуқароларнинг аксарияти АҚШ чегарасидан ноқонуний тарзда ўтишга ҳаракат қилган ва бунинг натижасида миграция марказларида узоқ вақт қолиб кетган эдилар.
АҚШ ҳукумати фуқароларни мамлакатга қайтаришда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
"Биз Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга 131 нафар ноқонуний муҳожирни ўз ватанига қайтариш учун махсус авиақатновни ташкил қилишда етакчилик қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Хавфсизлик чораларини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни сабрсизлик билан кутиб қоламиз", дейилади АҚШ томонидан тарқатилган хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар