
Навоий вилоятининг Кармана туманида мудҳиш автоҳалокат рўй берди. Ўзбекистоннинг қатор интернет нашрлари ва Телеграм каналлари ушбу фожиали воқеа ҳақида хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, автоҳалокат натижасида Кармана туманининг «Фарҳод» маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ҳамда шу туманнинг «Баҳром» маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов вафот этган. Ҳалокатда жабрланган яна бир шахс — Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов эса шифокорлар назоратида бўлиб, айни пайтда шифохонада даволанмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.
Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига моддий ҳамда маънавий жиҳатдан ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Ушбу фожиали воқеа жамоатчиликда катта афсус ва қайғу билан қабул қилинди.
Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан автоҳалокатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Навоий ВилоятиКармана ТуманиАвтоҳалокатЁшлар ЕтакчилариФожиали ВоқеаҲуқуқ-Тартибот Органлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар