date
views 126

Қашқадарёлик битирувчи талабаларга чора кўрилди (видео)

Қашқадарёлик битирувчи талабаларга чора кўрилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига тегишли чора кўрилди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети битирувчи талабалари Nexia машинасида турли хил ҳаёт учун хавфли ҳаракатлар содир этиб видео олган. Улардан бири воқеага қуйидагича изоҳ берди:

“Винеткага тушиш мақсадида тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди. Бу нотўғри эканини ходимларимиз тушунтиришди. Бошқа қайтарилмайди”.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Ушбу ҳолатда қатнашган транспорт воситалари аниқланиб, ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилган ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёлик битирувчи талабаларга чора кўрилди (видео)