
Ўзбекистонда ҳар йили нишонланадиган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан аҳолининг дам олиш кунлари бўйича маълумот эълон қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу байрам муносабати билан дам олиш кунлари бўйича расмий хабар тарқатди.
Вазирлик маълумотларига кўра, жорий 2025 йилда байрам куни жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу муносабат билан иш ҳафтаси турига қараб дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун:
- 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни (байрам куни);
- 10 май (шанба) — дам олиш куни;
- 11 май (якшанба) — дам олиш куни.
Шундай қилиб, ҳафтасига беш кунлик иш тартибида меҳнат қилаётган ходимлар уч кунлик дам олиш имкониятига эга бўлади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун:
- 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни (байрам куни);
- 10 май (шанба) — иш куни;
- 11 май (якшанба) — дам олиш куни.
Бу ҳолатда ҳафтасига олти кунлик иш тартибида ишлаётган ходимларга икки кун — жума ва якшанба кунлари дам бериш кўзда тутилган.
Хотира ва қадрлаш куни ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланадиган муҳим байрамлардан бири ҳисобланади. Ушбу санада уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва Ватан тинчлиги йўлида ўз ҳаётини бағишлаган инсонларнинг хотираси ёдга олинади ва уларнинг оила аъзоларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.
Шу муносабат билан бутун мамлакат бўйлаб хотира тадбирлари, маданий-маърифий учрашувлар, тарихий кўргазмалар ва бошқа турли маросимлар ўтказилиши режалаштирилган.
Барча юртдошларимизни ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, тинч ва осуда дам олиш кунларини тилаймиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар