23:23 / 21.06.2023
111

Бу йил аввалгидан 10 фоиз кўп талаба грантда ўқийди. “Қабул—2023”да қандай янгиликлар?

Бу йил аввалгидан 10 фоиз кўп талаба грантда ўқийди. “Қабул—2023”да қандай янгиликлар?

Бугун (21 июнь) АОКАда “2023/2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мулоқотда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мутасаддилари журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда “Дарё” хабар берди.

Тадбирда президент фармойиши билан 2023/2024-ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқлангани айтилди. Ҳужжатга кўра, жорий ўқув йилида давлат ОТМларига жами 206 минг 857 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Шундан 43 минг 783 нафари грант, 163 минг 74 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқовнинг айтишича, бу йил грант учун кўпроқ квота берилади.

Бакалавриатга (кундузги) ўтган йилгига нисбатан грант 10 фоизга, контракт 1 фоизга оширилди. Бу янги ўқув йилида 2022 йилга нисбатан 10 фоиз кўпроқ болаларга давлат гранти асосида ўқиш имконият яратилмоқда дегани. Магистаратура йўналишига 8 минг 923 та давлат гранти ажратилган бўлса, 8 минг 170 та ўрин тўлов-шартномаси учун тасдиқланди”, — деди у.

Абдували Холиқовнинг қўшимча қилишича, ҳар бир давлат ОТМда қабул комиссияси шакллантирилган.

Комиссия Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус дастурида рўйхатдан ўта олмайдиган абитуриентлар тоифаси билан ишлайди. Яъни фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда вояга етмаганларни ID картаси орқали рўйхатини тузиш билан шуғулланади. Фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғридан тўғри ўз яшаш ҳудудига яқин бўлган ОТМга мурожаат қилиб, ўша ердан рўйхатдан ўтиши мумкин. ОТМларда касбга йўналтириш ва Call-марказлари ташкил этилган. Улардан тўлиқ маълумот олиш мумкин. Ижодий имтиҳонларни ўтказиш аввалги тартибда бўлади”, — деди вазирлик вакили.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Фарҳод Мирзаевнинг таъкидлашича, имтиҳонларни ўтказиш учун таёргарлик ишлари режадагидек кетмоқда.

Ҳужжатларни қабул қилиш кеча (20 июнь) тушдан кейин бошланган бўлса, ҳозигача 10 мингга яқин абитуриэнт рўйхатдан ўтишга улгурди. Рўйхатдан ўтиш учун талабгорлардан фақатгина иккита — паспорт (ёки ID карта) ва ўрта таълимни битиргани ҳақидаги ҳужжат талаб қилинади. Онлайн рўйхатдан ўтиш учун ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида имконият мавжуд. Талабгор бештагача таълим йўналишини танлаш мумкин”, — деди мутахассис.

Ҳисоб-китобларга кўра, республикадаги 92 та бинода тест жараёнлари ўтказилади. Бир сменада 44 минг нафардан ортиқ абитуриентлар имтиҳон топшира олади. Бир кунда эса 90 мингга яқин абитуриент тест жараёнида қатнашади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йил аввалгидан 10 фоиз кўп талаба грантда ўқийди. “Қабул—2023”да қандай янгиликлар?
ePN