
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкентда 9 мингдан ортиқ лифтларда носозлик аниқланди” деган хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик маълумотига кўра, бу даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Расмий баёнотда таъкидланишича, техник кўриклар давомида қайд этиладиган айрим камчиликлар лифтларнинг ишдан чиққанини англатмайди. Ушбу ҳолатлар профилактик текширув жараёнининг бир қисми бўлиб, фойдаланишдаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
“Техник кўриклар давомида лифтларнинг ҳолати доимий равишда баҳоланади. Аниқланган камчиликлар бўйича зарур чоралар кўрилади. Бу лифтлар ишламайди ёки носоз дегани эмас”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда пойтахтда лифтлар паркини янгилаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда. Вазирликнинг таъкидлашича, бу ишлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва лифтлар фаолиятини барқарорлаштиришга хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.