
Тошкент шаҳрида бузилган уй-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иншоотлар учун фуқароларга қарийб 182 миллиард сўм миқдорида компенсация тўланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, 2025-йил давомида Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига 2,8 триллион сўмлик 130 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Шундан 75 мингдан ортиқ иш якунланиб, жами 538 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириб берилган. Айниқса, бузилган уй-жойлар бўйича 63 та иш доирасида 181,8 миллиард сўм тўловлар амалга оширилган.
Шунингдек, 5 мингдан ортиқ фуқаро манфаатида 247,7 миллиард сўм ундириб берилган. Ундан 6,4 миллиард сўми иш ҳақи қарздорликлари, қолган 241,3 миллиард сўми эса етказилган зарар учун тўловлар сифатида тўлаб берилган.
Ҳозирда МИБ Тошкент шаҳри бўйича фуқаролар фойдасига 55 мингдан зиёд иш (1,2 триллион сўмлик), юридик шахслар фойдасига эса 147 мингта иш (4,8 триллион сўмлик) ижро ҳужжатлари устида иш олиб бормоқда.
Тошкентда бузилган уйлар учун 182 миллиард сўм компенсация тўланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар