date

Ўзбекистонда ортиқча иш учун икки ҳисса ҳақ тўланади

Ўзбекистонда ортиқча иш учун икки ҳисса ҳақ тўланади

Меҳнат соҳасида муҳим янгилик — эндиликда Ўзбекистонда иш вақтидан ташқари меҳнат қилган ходимларга икки баробаргача ҳақ тўланади. 11 ноябрь куни қабул қилинган 1095-сонли қонунга кўра, иш вақтидан ташқари меҳнатнинг биринчи икки соати учун камида 1,5 ҳисса, 2 соатдан ортиқ қисми учун эса камида 2 ҳисса миқдорида маош тўланиши шарт қилиб белгиланди.

Қонун меҳнат муносабатларини замон талабларига мослаштириш, ходимлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг меҳнатга бўлган рағбатини оширишни кўзлайди. Ҳужжатда шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг фаолиятини кенгайтириш ва Миграция агентлигининг ваколатларини аниқ белгилашга оид ўзгаришлар ҳам акс этган.

Эндиликда хусусий бандлик агентликлари иш изловчи фуқароларни касб ва хорижий тилларга ўқитиш курсларини ташкил қилиши, шу жараёнга хорижий иш берувчиларни ҳам жалб этиши мумкин. Шунингдек, улар депозитдаги маблағлардан олинадиган фоиз даромадларини мустақил бошқариш ҳуқуқига эга бўлди.

Қонунга киритилган яна бир муҳим ўзгариш — иш вақтидан ташқари иш учун йиллик чекловнинг бекор қилиниши. Илгари бундай меҳнат йилига 120 соатдан ошмаслиги лозим эди, энди эса бу талаб олиб ташланди.

Меҳнат кодексидаги бу ўзгариш иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада очиқ, шаффоф ва адолатли қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда қабул қилинган бошқа қонун билан Ўзбекистон фуқароларига илк бор расман иш ташлаш ҳуқуқи ҳам кафолатланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ортиқча иш учун икки ҳисса ҳақ тўланади