Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 9-10 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 11 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +25...+30 даража; 10 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража; 11 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 9-10 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 11 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +24...+29 даража; 10 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +25...+30 даража; 11 октябрда кечаси +11...+16 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража, 10-11 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-10 октябрда +10...+15 даража, 11 октябрда +12...+17 даража, кундузи 9 октябрда +24...+29 даража, 9-10 октябрда +27...+32 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 9 октябрда +22...+27 даража, 10-11 октябрда +24...+29 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 9 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10-11 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 октябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража, 10-11 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Андижон об ҳаво, Қарши обҳаво, Навоий об ҳаво, Самарқанд об ҳаво “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг