10:56 / 24.01.2024
76

Ўзбекистон Хитойнинг аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш тажрибасини ўрганади

Ўзбекистон Хитойнинг аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш тажрибасини ўрганади
Фото: Президент матбуот хизмати
24 январ куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида халқ сиёсий маслаҳат кенгаши бутунхитой қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Хитой муносабатларида юксак даражага эришилгани қайд этилиб, бу галги ташриф ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирилди.

Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар, қўшма корхоналар сони уч баробар ошди.

Ҳудудлараро кооперация кенгайди, 22 январ куни Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлар форумининг самарали натижалари бундан далолат бермоқда.

Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш борасидаги тажрибаси фаол жорий қилинмоқда.

Учрашувда мамлакат техник йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш марказларини ташкил этиш, Хитойнинг ижтимоий ҳимоя ва суғурта, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш борасидаги тажрибасини ўрганишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Парламентлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш ва “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик гуруҳларини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўтган йили Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари ўтказилгани, айни пайтда Пекинда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўтаётган тадбирлар мамнуният билан қайд этилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият