Фото: Видеодан кадр
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст “Лолазор” подкастидаги суҳбатида 1990-йиллар ўрталарида бошланиб, 2017 йилгача давом этган валюта конвертациясининг чекланиши “бир ҳовуч одамлар”ни бойитгани ҳақида гапириб берди.
Маълумот учун, 76 ёшли жамоат арбоби 1990-1992 йилларда Президент девонида масъул ходим, 1993-1999 йилларда президент матбуот котиби бўлиб ишлаган.
“Бизнинг, Ўзбекистоннинг, Ислом аканинг ҳам энг катта хатоси мана шу ерда бўлган. Ислом акага “валюта чиқиб кетади, ерда ўтириб қоламиз”, дейишарди. Лекин бирортаси чиқиб айтмадики: “Ислом ака, ўзбек нонни қулоғига емайди, оғзига ейди. Валюта олиб чиқса, ўрнига бир нарса олиб келади, керак бўлса яна олиб чиқиб сотади”. Хулласкалом, ўшанда валютани контрол қилиш бошланди. Кейин конвертация деган нарса чиқди. Ўша одамлар учун бу конвертация ўйлаб топилди-да.
Бизнинг старт позициямиз Қозоғистонникидан яхши эди-ку. Шу ерда хато бўлди-да. Ўшани атрофида юзта оила бой бўлиб олди. Миллиардерлар пайдо бўлди. Ўша ерда жуда катта хато бўлди-да. Агар шу иш қилинмаганида, иқтисодиётимиз очиқ турганида эди...
Кейин нима бўлди? Валютанинг контроли бир ҳовуч одамларнинг қўлида бўлди. Ўшандан 4 та курс пайдо бўлди. Валюта алмаштиришга кучи етадиган одамлар ўзи маълум эди-ку, фақат ўшаларни бойитдик”, – деди Мурод Муҳаммад Дўст.
4 та курс пайдо бўлгани ва бошқа ҳолатларни Ислом Каримов билармиди деган саволга, ёзувчи: “Менимча, биларди. Чунки у одам барибир иқтисодчи эди. Биларди шекилли...” дея жавоб берди.
Аввалроқ, 90 -йилларда Марказий банкда иқтисодчи бўлиб ишлаган Комилжон Акрамов биринчи маъмурият даврида иқтисодий сиёсатдаги хато бурилиш нуқтаси 1997 йилдаги оғир иқтисодий вазиятда ҳукуматнинг пул босиб чиқаришга қарор қилганидан кейин бошлангани, конвертациянинг ёпилиши ҳам ана шу хато кетидан қилинган бошқа бир хато бўлганини айтганди.
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан 2017 йилга қадар амалда бўлган валюта конвертацияси билан боғлиқ муаммолар туфайли Ўзбекистон халқаро савдо учун ёпиқ мамлакатга айланиб қолганди. Импорт ва экспорт амалиётида кўп тўсиқлар мавжуд эди.
Фақатгина, 2017 йилнинг 2 сентябрида имзоланган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони натижасида бу борада бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди.
“Конвертация масаласи халқимизни неча йил қийнади. Бу бўйича қарорга имзо чекишдан олдин Қирғизистонда эдим. Мени бу қарордан қайтаришди ва “агар бундай қилсангиз нархлар ошиб кетади ва норозилик митинги бўлади” дейишди. “Мен бу муҳим қадам учун 1,5 йил тайёрландим. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди” деб жавоб бердим.
Мана, ҳаммаси жойида. Тадбиркорлар бемалол ишлашяпти, халқимиз фойдаланяпти. Қабул қилиб олганимизда 24 млрд доллар захирамиз бор эди. Ҳозир 35 млрд доллардан ошди”, деганди президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдаги чиқишларидан бирида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади