
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан урушда ҳалок бўлганларнинг жасоратига умумхалқ эҳтиромини намойиш қилиш мақсадида Тошкентда 2000 киши иштирокида 5 км масофага байрамона югуриш мусобақаси — марафон бўлиб ўтади.
Тадбир Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида «Бунёдкор» стадионига туташ ҳудудда ташкил этилади.
Қайд қилинишича, уруш йиллари Ўзбекистон энг муҳим фронторти марказига айланган, бу ерда 280 та янги корхона қурилди, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 2000 дан ортиқ самолёт, 19 мингта авиамотор, 18 мингта миномёт, 1 миллион дона граната, 22 миллион дона мина ишлаб чиқарилди. Республика 1,5 миллионга яқин эвакуация қилинганлар, жумладан, 250 минг етим болаларни қабул қилди. Ўзбекистонликларнинг жасорати Тошкентдаги Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» монументида абадийлаштирилган.
Таъкидланишича, иштирокчиларга учбурчак шаклидаги фронт мактубига ўхшатиб ишланган ёки фронтчиларнинг фамилиялари ёзилган конверт-мактуб берилади. Хатнинг орқа томонида урушда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарнинг исми, қисқача ҳаёти ёки иқтибос келтирилади.
Ҳар бир югурувчи рамзий маънода «хатни ўз эгасига етказиб беради» – уни катта хотира тахтасига ёпиштиради, маррага етиб келганлар аскарларнинг исми ёзилган қоғоз парчаларини ҳам ёпиштиради, шу тариқа, хотира девори пайдо бўлади.
Шунингдек, финиш нуқтасида ҳар бир иштирокчига Ўзбекистоннинг кичик байроғи топширилади ва маррага етганликни англатувчи эсдалик медали берилади.
Тадбир бир нечта хатни ўқиш, мадҳия ва байроқ рангидаги кундузги салют билан якунланади.
Хотира куниТошкент марафониЖасорат намойишиМудофаа вазирлигиЁшлар агентлигиБунёдкор стадиони. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар