date

Пенсия жамғармасидаги коррупция ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Пенсия жамғармасидаги коррупция ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати коррупция ҳолатлари бўйича мурожаатлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Пенсия жамғармасида коррупция ҳолатлари билан дуч келган тақдирда, ушбу масалалар ҳақида тўғридан-тўғри Жамғарма раҳбариятига хабар бериш имкониятига эга.

Хусусан, барча мурожаатлар Пенсия жамғармаси ижрочи директори М. Атажонов томонидан шахсан кўриб чиқилади.

Пенсия жамғармаси раҳбариятига мурожаат қилиш учун ишонч телефони орқали 1271 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш лозим. Шунингдек, Telegram мессенжери орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Бунга @pension_antikor Telegram-боти орқали хабар қолдириш керак. Мазкур ташкилот фуқаролар коррупция ҳолатлари ҳақида маълумот берганида, ўз хавфсизлиги ҳақида хавотирланмасликлари мумкинлигини таъкидлади.

Барча мурожаатлар ва мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари махфий сақланади. Шунингдек, фуқароларни коррупцияга нисбатан муросасизлик кўрсатишга ва бундай жиноятлар ҳақида тегишли органларга дарҳол хабар беришга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсия жамғармасидаги коррупция ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин?