date

Арсенал Ювентусга ҳужумчилар алмашинуви бўйича таклиф берди


Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ювентус»га ҳужумчиларни алмаштириш бўйича таклиф билан чиқди. «Канонирлар» 25 ёшли канадалик форвард Жонатан Дэвидни таркибга қўшиб олишдан манфаатдор ва бунинг эвазига бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезусни Турин клубига беришга тайёр.

TuttoJuve хабарига кўра, «Ювентус» бу таклифни рад этди. А Серияси гранди вакилларини лондондаги 28 ёшли форварднинг жароҳатлар тарихи, хусусан, яқинда тизза олдинги хочсимон бойлами жароҳатидан кейин сафга қайтгани хавотирга солган.

Transfermarkt Габриэл Жезуснинг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда. Жонатан Дэвид эса айни портал томонидан 45 миллион евро деб баҳоланган.

Канадалик футболчи ўтган ёз «Лилл»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига келиб қўшилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Ювентусга ҳужумчилар алмашинуви бўйича таклиф берди