Қашқадарёда алиментдан қочган ота диван остидан топилди

1 дақиқа ўқиш2K
Қашқадарёда алиментдан қочган ота диван остидан топилди

Қашқадарёда алиментдан қочган ота диван остидан топилди

Қашқадарё вилоятида алимент тўлашдан бўйин товлаб, узоқ вақт яшириниб юрган эркак кутилмаган жойдан — уйидаги диван тагидан топилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълум бўлишича, гап Чироқчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро ҳақида кетмоқда. У суд қарорига мувофиқ, вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаб бориши шарт эди. Бироқ қарздор ўз мажбуриятини бажармасдан, давлат ижрочиларидан яширинишни маъқул кўрган.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан бир неча бор расман огоҳлантирилишига қарамай, у алимент тўлашни бошламаган. Ҳатто уйига қилинган бир неча ташрифлар ҳам самара бермаган — қарздор изсиз “йўқолиб қолган”.

Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қашқадарё вилояти МИБ Қидирув шўъбаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирлар давомида эса у ўз уйида, ётоқхонадаги диван остига беркиниб олган ҳолда аниқланган.

Айни пайтда қарздорга нисбатан алимент маблағларини ундириш ва қонун доирасида тегишли чоралар кўриш ишлари давом эттирилиши маълум қилинди.

Қисқаси, фарзанд ҳақидан қочиб қутулиб бўлмайди — ҳатто диван ости ҳам ишончли паноҳ эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?