
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия Суперкубоги ярим финалида «Наполи»га қарши ўйиндан (0:2) сўнг 10 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Интизомий органлар қарорига кўра, мутахассис учрашувнинг иккинчи таймида «Наполи»нинг спорт координатори Габриэле Ориалига нисбатан бир неча бор ҳақоратомуз сўзлар ишлатган.
Эпизодлардан бири телетрансляцияда кўриниб қолган ва Федерал прокуратура вакиллари томонидан қайд этилган. А Сериянинг 15 туридан сўнг «Милан» 32 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.