
Россия терма жамоасининг собиқ менежери Оресте Чинквини Матвей Сафоновнинг Франциянинг ПСЖ клубидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике Қитъалараро кубок финалида Сафонов жуда яхши ўйин кўрсатганига қарамай, асосий дарвозабон сифатида Люка Шевальега таянишда давом этади.
"Менимча, Шевалье Франция чемпионати ва Чемпионлар лигаси ўйинларида яна дарвозага қайтади. Ҳа, Сафонов фантастик кеча ўтказди, бироқ менинг фикримча, унинг ПСЖдаги келажаги захира ўриндиғида", — дея Чинквининг сўзларини келтиради "РБ Спорт".
Жорий мавсумда Сафонов барча мусобақаларда 4 учрашувда майдонга тушди. У 3 та гол ўтказиб юборди ва 2 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.