date

Артета “Арсенал”нинг “Эвертон” устидан ғалабасини баҳолади


Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микел Артета “Эвертон”га қарши сафарда қўлга киритилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди. Учрашувдаги ягона гол 27-дақиқада пенальтини аниқ ижро этган Виктор Дьёкереш ҳисобига ёзилди.

Артета Sky Sports’га берган интервьюсида “Эвертон”ни сафарда мағлуб этиш ҳар доим қийинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, биринчи бўлимда “Арсенал” айрим пайтларда яққол устунлик қилган, гарчи аниқ голли вазиятлар кўп бўлмаган бўлса-да, жамоа барибир гол уришга эришган.

Иккинчи бўлимда эса “канонирлар” учта жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган. Мураббий АПЛда бундай вазиятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини, шунда учрашув сўнггида ўзини анча хотиржам тутиш мумкинлигини қайд этди.

Ушбу ғалабадан кейин “Арсенал” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди ва “Манчестер Сити”ни икки очко ортда қолдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета “Арсенал”нинг “Эвертон” устидан ғалабасини баҳолади