date

Тоттенҳэм уй ўйинларидаги мағлубиятлар бўйича антирекорд ўрнатди


Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби календар йил давомида уй майдонидаги мағлубиятлар сони бўйича ўз антирекордини янгилади. Англия Премьер-лигасининг 17-турида "Ливерпул"га қарши учрашувда аламли мағлубият (1:2) "шпорлар" учун 2025 йилдаги уй учрашувларидаги 11-мағлубият бўлди.

Аввалги антирекорд 10 та уй мағлубияти эди. Ўйинда "Ливерпул" сафида Александр Исак ва Уго Экитике гол урди.

"Тоттенҳэм"нинг ягона голига эса Ришарлисон муаллифлик қилди. 17 турдан сўнг Томас Франк бошчилигидаги лондонликлар 22 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тоттенҳэм уй ўйинларидаги мағлубиятлар бўйича антирекорд ўрнатди