date

Килиан Мбаппе гол нишонлаш услуби йўқлигини айтди


Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзига хос гол нишонлаш услуби йўқлигини маълум қилди. "Севилья"га қарши учрашувда француз форварди голни Криштиану Роналду услубида нишонлади.

Кейинчалик Мбаппе португалиялик юлдуз уни илҳомлантиришини, шу боис бу ҳаракатни миннатдорлик сифатида қилганини тушунтирди. "Менда ўзимга хос нишонлаш услуби йўқ, шунинг учун бугунгисини унга бағишладим", дея футболчининг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

2025/2026 йилги мавсумда Мбаппе клуб миқёсидаги барча турнирларда 26 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. 2018 йилги жаҳон чемпиони бўлган 27 ёшли футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Унинг бозор баҳоси 200 миллион еврoни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Килиан Мбаппе гол нишонлаш услуби йўқлигини айтди