date

Ўзбекистон ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Дубайда судланган ўзбекистонликлар ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб, расмий изоҳ эълон қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Вазирлик маълумотига кўра, воқеа 2025 йил апрелида содир бўлган ва унда Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси иштирок этган оммавий муштлашув қайд этилган.

21 январ куни Дубай суди ҳукм чиқариб, муштлашувда қатнашган саккиз кишига умрбод қамоқ жазоси тайинлаган. Яна бир нафар Ўзбекистон фуқароси эса 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

ТИВ таъкидлашича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва тегишли идоралари ҳолатни батафсил ўрганиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича изоҳ берди