Якшанба куни автобекатдаги икки кишининг суҳбати эътиборимизни тортди. Унга кўра, улар ишлаётган ташкилотда дам олиш кунлари ҳам ишга чақириш ҳолатлари кузатилар экан. Камига, иш ҳажми ошган вақтларда ишдан кеч кетиш, эртасига эса, яна вақтида ишга келиш талаб этилар экан. Бироқ, бунинг учун уларга ишхона томонидан қўшимча ҳақ тўланмайди. Хўш, ташкилот раҳбари қанчалик ҳақ?
Бугунги кунда муассаса ва ташкилотларда иш вақти 8 соатни ташкил этади. Аммо иш ҳажми ошган вақтларда фуқароларнинг ишхонада қолиб кетиш ҳолатлари кузатилиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Мана шундай вақтда кўпинча ишчи ходимларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари сабабли, ойлик маоши борасида бир қатор тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Аслида эса ҳар бир ходимнинг ҳуқуқлари қонун асосида мустаҳкамлаб қўйилган.
Хусусан, Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ, иш вақтидан ташқари, шунингдек, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши лозим. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилишича, ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш, бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишлар эса ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин, холос. Аммо иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат бўлса ҳамда меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли бўлса, иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.
2017 йил 1 декабр ҳолатига кўра, республикамизда энг кам иш ҳақи ойига 172240 сўмни ташкил этади. Ошган ойлик маош ҳисоби билан айтганда ҳам, бугунги кунда корхона ва ташкилотлардаги ўртача иш ҳақи тахминан 800-900 минг сўм. Демак, ойлик маоши мазкур суммани ташкил этувчи ходимлар ҳар куни иш вақтидан ташқари ишларни амалга оширган тақдирларида ойига камида 1,6-1,8 млн. сўм иш ҳақи олишлари керак бўлади.
Ўз вазифангизни бажариб бўлиб, корхона, ташкилотнинг қўшимча иши билан банд бўлсангиз ёки дам олиш, байрам кунлари ҳам тиним билмай ишлаётган бўлсангиз, унда иш жойингизда қўшимча иш ҳақи сўрашингиз мумкин. Бу сизнинг ҳуқуқингиз.
Манба: xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди