Автомобилни бошқа ҳайдовчи бошқарса, балл кимга ёзилади?

1 дақиқа ўқиш498
Автомобилни бошқа ҳайдовчи бошқарса, балл кимга ёзилади?

1 апрелдан бошлаб радарлар наfaqat жарима, балки жарима балларини ҳам ёзади, деб Uz24.uz хабар берди. Шу муносабат билан савол туғилади: агар автомашинани унинг эгаси эмас, бошқа шахс бошқарса, жарима баллари кимга ёзилади?

Ҳукумат қарорига кўра, жарима балларини транспорт воситасининг мулкдори ва ушбу воситадан фуқаролик-ҳуқуқий асосда (ишонгнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси орқали) фойдаланувчи ҳайдовчи ўртасида тақсимлаш тартиби белгилаб қўйилди.

Бунинг учун мулкдор махсус ахборот тизимида шахсий кабинет очиши лозим. У воситани бошқа шахсга бошқариш учун бермоқчи бўлса, шахсий кабинетда унинг шахсини кўрсатади. Кўрсатилган шахс эса тизимга кириб, маълумотни тасдиқлаши керак бўлади.

Агар қабул қилувчи шахс маълумотни тасдиқламаса, жарима баллари транспорт воситаси эгаси ҳисобига ёзилади (агар унда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса).

Шунингдек, агар эгасида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса ва баллар йиғиндиси 12 баллдан ошса, транспорт воситаси вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?