date
views 3 885

Қувватни тежовчи чироқнинг табиатга ва одамга қандай зарари бор?

Қувватни тежовчи чироқнинг табиатга ва одамга қандай зарари бор?
Қувватни тежовчи люминесцент чироқларнинг ичида симоб буғлари мавжуд. Симоб заҳарлилигини биласиз. Шу сабабли уларни уй ичида синиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Айнан симоб сабабли ҳам улар экологик жиҳатдан хавфли бўлиб, алоҳида утилизацияни талаб қилади.

Аксарият ҳолатда атроф-муҳитнинг симоб билан ифлосланиши қувватни тежовчи чироқларнинг нотўғри утилизацияси эвазига юз бермоқда.

Симобли чироқлардан кўчаларни, жамоат жойларини, уйларни ва ишлаб чиқариш корхоналарини, тиббиёт ва таълим муассасаларини ёритишда фойдаланилади. Улар нафақат энергияни тежаши, балки оддий чироққа нисбатан кучлироқ ёритиш хусусиятига эгалиги билан ҳам машҳур.

Ўзбекистонда симобли лампаларни аҳоли томонидан саралаб, чиқиндихоналарга алоҳида ташлаш амалиёти мавжуд эмас. Бу ҳақда фуқароларда маълумот ҳам йўқ. Ишлатилган лампочкалар чиқиндилар билан аралашиб, чиқинди полигонларига чиқариб ташланади ва атроф-муҳитни заҳарлайди.

Бу муаммони ечиш вақти келмадимикан?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қувватни тежовчи чироқнинг табиатга ва одамга қандай зарари бор?