13:30 / 07.09.2020
2 750

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси вакилларининг нутқ маданиятига хос муаммо ва уларнинг ечимлари

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси вакилларининг нутқ маданиятига хос муаммо ва уларнинг ечимлари
Жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш соҳаси вакиллари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, касбий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш муаммолари билан бирга нутқ маданиятида ҳам муаммолар етарлича мавжуд. Бизга маълумки, нутқнинг ҳар қандай тарзи, яъни оғзаки ва ёзма услублари баён этилиши чоғида муаммолар юзага келиб чиқади. Уларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат:
1. Нутқдаги аниқликнинг йўқлиги.
2. Нутқ равонлигининг бузилиши.
3. Мантиқийликнинг йўқолиши.
4. Нутқ софлигининг бузилиши ¬ диалект, варвар, жаргон, паразит сўзлардан фойдаланиш.
5. Мақсадсиз нутқ баён қилиш.

Айнан жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш соҳаси вакиллари ходимларининг нутқ маданиятини ошириш, муомала маданиятига ўргатиш ва муаммоларни бартараф қилиш мазкур соҳа вакилларини тайёрловчи мутахассисларга юклатилади. Биринчидан, тилшунос ўқитувчилар машғулот давомида муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилувчи машқлардан фойдаланиш, бадиий адабиёт, газета ва журнал мутоалаа қилиши мақсадга мувофиқдир. Сўнгра режа асосидаги мавзуни ўқиб таҳлил ва муҳокама қилинади.

Ушбу муҳокамалар дарс жараёнида ёзма ва оғзаки нутқ муаммоларини бартараф қилишга хизмат қилади ҳамда талаба дунёқарашини кенгайтиради. Иккинчидан, ролли ўйинлар ва муаммоли вазиятлар каби методларни қўллаш ҳам муаммога ечим сифатида хизмат қилади. Ролли ўйинлар ўтилган мавзу юзасидан ташкил қилинади ва лексик қонун қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Профессор-ўқитувчи ва тенгдош талабалар томонидан кузатилиб, хатолар устида ишланади.

Амалиёт даврини самарали ўташни муаммонинг яна бир ечими сифатида кўришимиз мумкин. Бўлажак соҳа вакиллари назарияни ўрганиш билан бир қаторда амалиёт ўташ даврида ҳаётий вазиятларда нутқ бирликларидан ўз ўрнида фойдаланишни ўрганадилар.

Ҳеч кимга сир эмаски, баъзи жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш соҳасининг айрим вакиллари томонидан аҳоли орасида муомала маданиятига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилади. Ахир халқимизнинг “Яхши гапга илон ҳам инидан чиқади...” деган нақли бор. Шундай экан жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш соҳаси вакиллари томонидан ўз нутқини ва савиясини ошириш мақсадида кўпроқ бадиий китоблар ўқилса, шунингдек ўзаро мулоқот вақтида ҳам муомала маданиятига риоя қилинса, табиийки фуқаролар билан бўлган мулоқот даврида ўз аксини топади.

Хулоса қилиб айтганда, юксак интеллектуал салоҳиятга, ўз мустақил дунёқарашига эга, ташаббускор, жисмонан соғлом ва маънан етук бўлган ҳақиқий ватанпарвар ходимларгина бугун тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи кучи, халқимизнинг ҳақиқий маънодаги ҳимоячиси ҳисобланади. Ички ишлар органлари ходимларида юқоридаги ижобий сифатларнинг шаклланишида эса таянч олийгоҳларида юқорида келтирилган усуллардан фойдаланиш, уларнинг китобга ошно бўлиши, нафақат ўз касбий фаолиятига оид, балки турли жанрдаги китобларни ўқиб ўз билими ва дунёқарашини кенгайтириб бориши муҳим аҳамият касб этади.

Зулфия Пўлатова,
Тошкент давлат юридик университетининг
Ихтисослаштирилган филиали Умумтаълим фанлари
кафедраси катта ўқитувчиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси вакилларининг нутқ маданиятига хос муаммо ва уларнинг ечимлари