Бангладеш пойтахти Даккада жойлашган кийим фабрикасида ёнғин чиқиб, камида 16 киши ҳалок бўлди. Ёнғин Мирпур туманидаги тўрт қаватли бинода тушдан кейин бошланган ва уч соатда ўчирилган.
Ёнидаги кимёвий омборхонада эса олов кечгача давом этган. У ерда пластик ва водород пероксид сақлангани айтилмоқда. Бу моддалар ёнғинни кучайтирган ва ҳавога заҳарли газ тарқатган.
Расмийлар ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги заҳарли газни нафас олгани учун вафот этганини билдирди. Омборхона қонуний ишлаганми, йўқми, ҳозирча номаълум.
Бангладешда сўнгги йилларда ёнғинлар тез-тез содир бўлмоқда. Бунга хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлаётгани айтилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар