date

Қамчиқда довонида 90 гектарлик сайёҳлик ҳудуди қурилади

Қамчиқда довонида 90 гектарлик сайёҳлик ҳудуди қурилади
Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Қамчиқ довонида кенг кўламли сайёҳлик лойиҳаси амалга оширилади. Довонда замонавий дор йўли (кабел йўли) ва дам олиш маскани барпо этилиши режалаштирилган.

Лойиҳа Австриянинг дунёга машҳур Doppelmayr/Garaventa гуруҳи томонидан ишлаб чиқилиб, умумий 90 гектар майдонни қамраб олади. Қурилиш ишлари “Aisha Group” компанияси раҳбари Жобирхон Камалитдинов томонидан молиялаштирилади.

2025-йилнинг июль ойида ишлар бошланиши белгиланган.

Бундан ташқари, Норин дарёси бўйида ҳам янги туристик ҳудуд ташкил этилади. Бу ерда спорт иншоотлари, сузиш ҳавзалари, дам олиш масканлари ва кемпинг зоналари барпо этилиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг мақсади — ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қамчиқда довонида 90 гектарлик сайёҳлик ҳудуди қурилади