date

Трамп Ғазо бўйича янги босқич бошланганини эълон қилди

Трамп Ғазо бўйича янги босқич бошланганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо минтақасида тинчлик режасининг иккинчи босқичи расман бошланганини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

Трампнинг таъкидлашича, гаровда бўлган 20 нафар шахснинг барчаси озод этилган. Бироқ, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари ҳали ҳам қайтарилмагани айтилмоқда.

«Иккинчи босқич дарҳол амалга киришди», — деб ёзди Америка етакчиси. Унинг сўзларига кўра, мазкур босқич минтақада барқарорликни таъминлаш ва инсонпарварлик ёрдамини кенгайтиришга қаратилган.

Махсус дастур доирасида тинчлик музокараларини давом эттириш, аҳолини эвакуация қилиш ва жабр кўрганларга ёрдам етказиш ишлари ҳам кучайтирилиши кутилмоқда.

Трамп илгари ҳам Ғазо бўйича келишувни таъминлашда воситачилик қилган ва бу жараённи “Яқин Шарқдаги янги саҳифа” деб атаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ғазо бўйича янги босқич бошланганини эълон қилди