
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова уй шароитида кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан фойдаланаётган беморлар учун тавсиялар берди.
Пульсоксиметрдан кандай фойдаланиш керак?
- Мослама ёкилгандан сўнг, ўз-ўзини синаб кўриш жараёни тугаши билан бир неча сония кутиш керак;
- Мосламани бармоққа ортиқча босимсиз ўрнатиш керак;
- Мослама лак билан бўялган тирноққа қўлланмайди;
- Мосламанинг батареясини ўз вақтида зарядлаш ёки батареяларни ўзгартириш лозим;
- Мосламадан бир кунда 2-3 маҳал, зарурат бўлса ундан кўпроқ фойдаланилади.
Уй шароитида кислород концентраторини қўллаш қоидалари:
- Кислород концентраторини ҳаво эркин айланиши ва хонанинг мақбул намлиги бор жойга ўрнатиш керак. Мослама иссиқлик манбалари яқинига қўйилмайди;
- Дистилланган сув билан кислородни намлаш учун мўлжалланган махсус идиш тўлдирилади;
- Шифокор тавсиясига биноан кислород терапиясининг давомийлиги ва ҳаво оқими режими кузатилади;
- Оила аъзоларини ўзаро зарарламаслик учун шахсий бурун канюляларидан фойдаланилади.
Кислород концентраторини ишлатиш кетма-кетлиги:
- Резервуар белгиланган жойигача намлагич сув билан тўлдирилади;
- Мослама ёқилади. Канюлянинг бир учи мосламага уланади, иккинчи учи эса бурун йўлларига қўйилади;
- Кислород оқими ўрнатилгандан кейин, шифокор тавсиясига кўра кислород терапияси бошланади;
- Кислород терапиясини бурун канюляси орқали олаётганда кўкрак қафаси ва қорин билан нафас олинади. Ўпканинг максимал даражада қисилиши ва тозаланиши учун равон нафас олинади;
- Машғулот охирида ҳаво таъминоти тўхтатилади ва мослама электр тармоғидан ўчирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар